“Ягона дарча” дан барча мамнун

Иқтисодиёт 16 Август 2016 7199

Тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик истиқболисиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ишбилармонлик муҳити яхшиланиб,  мазкур соҳа вакилларининг эркин фаолият юритишларига кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу боис республикамизда мазкур соҳа вакилларининг фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларининг ташкил этилиши эса бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Зотан, бундан кўзланган асосий мақсад соҳада учрайдиган сунъий тўсиқларни бартараф қилиб, тадбиркорларнинг иш бошлашидан тортиб фаолияти давомида зарур бўладиган хизматларни бир жойда кўрсатиш, уларга янада қулайлик яратишдан иборат. 

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга туртки бўлмоқда. 

Мазкур фармон ва у асосида қабул қилинган бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида жорий йилнинг 1 январидан эътиборан мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолият бошлади. Кадрлар захираси шакллантирилиб, малакали мутахассислар билан тўлдирилди. Ҳозир марказларда иқтисодчи, ҳуқуқшунос, шунингдек, молия, солиқ ва бошқа соҳа мутахассислари фаолият юритмоқда. Айни пайтда ҳудудлардаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “ягона дарча” марказлари фаолияти орқали кенг турда хизматлар кўрсатилмоқда.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам бу борада бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олиниб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Айни пайтда тадбиркору фермерлар тезкор банк хизматларини “ягона дарча” орқали амалга оширмоқда.

Мазкур молия муассасаси  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кичик бизнес субъектларига 658 миллиард сўмлик, шундан, 190,7 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. Бу кўрсаткич ўтган 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 132 фоизга кўп бўлди.

Шунингдек, банк томонидан  2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга 70,4 миллиард сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришга  21,5 миллиард сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни кенгайтиришга 12,6 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилганлигининг ўзи ҳам бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кўлами кенгаяётганлигидан далолат беради.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, “ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларга нафақат қулайлик туғдираяпти, қолаверса, кенг турдаги хизматлардан самарали фойдаланиш имкониятини ҳам яратмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки,  жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида “ягона дарча” марказлари орқали 48 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига давлат хизматлари кўрсатилди.

– Туман ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган “ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларга кўмак бўлмоқда, – дейди Гулистон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор  Мансур Тошматов. – Бу эса ишбилармонларнинг мушкуллари бир зумда амалга ошишига имконият яратмоқда. Мен ҳам мазкур марказ фаолиятидан фойдаланиб келмоқдаман. Тадбиркор бўлиб, иш бошлаганигиздан сўнг масъулият янада ортар экан. Мижозлар дидига мослаб замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бозорга рақобатбардош маҳсулотларни етказиш буларнинг барчаси катта тажриба, билим, изланиш талаб этадиган жараёндир. Ишни бошлаганимида ана шу жиҳатларга эътибор қаратиб,  доимо банк билан ҳамкорликда иш олиб бораётганимиз ютуқларимизга замин бўлмоқда. Бугунги кунда тадбиркорларнинг фаолиятини молия муассасаларисиз тасаввур қилиш қийин.  “Агробанк”нинг кредит маблағлари  фаолиятимни ривожлантиришда асқотмоқда. Тадбиркорлигимни йўлга қўйишда ушбу банкнинг кредити қўл келди. Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги бизнес лойиҳани “Агробанк”нинг Гулистон филиали жамоаси ижобий баҳолашди. Лойиҳага асосан мазкур банк филиалидан 42 миллион сўм кредит берилди. Ушбу маблағ сабаб, ҳам иш бошладик, ҳам иккита иш ўрни яратдик.

–    Мана шундай шукухли дамларда ортга бир назар ташласак, юртимиз тарихан қисқа давр туб ислоҳотлар амалга оширилди, – дейди “Шерматов Шермуҳаммад агро” деҳқон хўжалиги раҳбари Адҳам Абдурасулов. – Буни ишбилармону тадбиркорларга қаратилаётган эътибордан ҳам билсак бўлади. Ўзимдан қиёс. Оддий инсоннинг ўз мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, оиласига, юртига нафи тегишига замин яратилаётганлиги ўзи ҳам давлат даражасидаги кўмакнинг ёрқин кўринишидир. Бу жараёнларда тижорат банклари ҳам фаол. Молия муассасалари томонидан ишбилармонларнинг истиқболли бизнес лойиҳаларининг рўёби учун ажратилаётган кредит маблағлари соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.  Тадбиркорлигимизни бошлаш мақсадида “Агробанк”нинг Бекобод филиалига бизнес лойиҳани тақдим этдик. Банк томонидан паррандачиликни ривожлантириш борасидаги бизнес лойиҳага асосан 300 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Шунингдек, аҳоли бандлигига ҳам ўз хиссамизни қўшдик. Яъни 10 киши ишли бўлди. Бугунги кунда 8 минг дона тухум аҳоли истеъмоли учун етказиб бермоқдамиз. Мана шу етиштираётган маҳсулотларимизни бозорларда сотишга ҳам имконият яратиб берилган. Давлатимиз томонидан биз тадбиркорларга қаратилаётган улкан эътибор сабаб ҳам шундай ютуқларга эришмоқдамиз. Айниқса, туманларда ташкил этилаётган “ягона дарча” марказлари фаолияти бу борада муҳим босқич бўлди. Мазкур марказ билан яқиндан ҳамкорликда ишлаётганимиз фаолиятимизда асқотмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатмизда амалга оширилаётган ана шундай ижобий ўзгаришларда “Агробанк” АТБ жамоасининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Шу сабабли ҳам банк томонидан аҳолига замонавий хизмат турларини тақдим этиш, хусусан, ишбилармон, тадбиркору фермерларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу орқали халқимиз турмуш фаровонлиги ошириш ҳамда юртимиз иқтисодиётини янада тараққий эттиришга қаратилганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Хайрулла ХОЛТЎРАЕВ

Хизматлар лицензияланган. Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13396 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20706 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10353 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11178 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38296 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52237 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 127 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 819 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 602 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар