Бельгиянинг Гент шаҳридаги кафелардан бирида отишма содир бўлди, деб хабар бермоқда VTM.

Отишма шаҳарнинг марказидаги Фландр кўчасида юз берган. Полициячи қуролланган эркак отиб ташлаган. Айни вақтда ким биринчи бўлиб ўқ узгани номаълум.

Таъкидланишича, эркак қўлини қуролидан олишдан бош тортгандан кейин полициячи унга уч марта ўқ узган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бўлиб ўтган воқеа террорчилик билан боғлиқ эмас. Полиция отишма содир бўлган жойни ўраб олган. Айни вақтда воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.