Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида юз берган тўполонда 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 15 киши яраланган. Умуман, июль ойидан бери юз бераётган тартибсизликларда қурбон бўлганлар сони 64 нафарга етган, 5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган, деб хабар қилмоқда полиция маҳкамаси. 

Полиция вакилининг сўзларига кўра, намойишчилар Кашмирнинг Будгам округи хавфсизлик кучлари билан тўқнашиб, уларга қарата тош отишган. 

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари кучлари оломонни тарқатиш учун ўт очишга мажбур бўлишган", - деб таъкидлаган ички ишлар бўлими вакили. 

8-июль куни Бурҳон Музаффар Ваний ўлдирилганидан сўнг, маҳаллий аҳоли ва тартибни сақлаш кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этиб келади. 22-ёшли йигит "Ҳизб-ул-Мужаҳидин" айирмачи ташкилотининг фаоли бўлган. Бу ташкилот Ҳиндистон террорчи ташкилотлари рўйхатига киритилган бўлиб, шу вақт мобайнида Кашмирда комендантлик соати жорий қилинган.