Россия Ҳарбий космик кучларига қарашли Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари Эроннинг Ҳамадон авиабазасига етиб келди, деб хабар қилмоқда Al-Masdar.

Қайд этилишича, бомбардимончи самолётларнинг ушбу авиабазада жойлашуви жанговар парвозлар вақтини 60 фоизга камайтириш имконини беради. 

Ҳозирча, Ҳамадон авиабазасида жойлаштириладиган Ту-22М3 самолётларининг сонига аниқлик киритилмаган.  

Аввалроқ, Россия Эрон ва Ироқдан қанотли ракеталар парвози учун рухсат сўрагани хабар қилинган эди.