Эрон парламенти спикери: Эрон Россияга ҳарбий базасини тақдим этгани йўқ

Жаҳон 17 Август 2016 5829

Эрон ҳукумати ҳарбий базасини фойдаланиш учун Россия ихтиёрига топширгани йўқ, деб баёнот берган Ислом республикаси мажлиси раиси Али Ларижоний.

"Эрон Ислом Республикаси Россия ҳарбийлари ихтиёрига ҳеч қандай ҳарбий базани тақдим этгани йўқ", - дея парламент спикери сўзларини келтиради IRNA агентлиги. Эрон парламенти раиси Ғарбий Исломобод шаҳри депутатининг иддаоларига жавобан шундай баёнот берган. 

Депутат Эрон конституциясининг 146 моддаси "мамлакатда ҳар қандай хориж ҳарбий базаларининг ҳатто тинч мақсадларда бўлсин жойлашувини тақиқлаш"ини эслатиб қўйганди. 

16-август куни Россия ҳарбий космик кучлари самолётлари Эрондаги аэродромдан илк маротаба фойдаланган ҳолда Суриядаги жангариларнинг манзилларига ракета зарбалари берди. 

"Расмий Теҳрон ва Москванинг Суриядаги террорчиларга қарши кураши стратегик аҳамиятга эга. Биз салоҳиятимиз ва имкониятларимизни  бирлаштиришимиз лозим", - деган Эрон миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхоний.

Кўпроқ янгиликлар