ФЕТОчилар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди

Жаҳон 17 Август 2016 9792
Владимир Аватков / фото: tr.sputniknews.com

Россиядаги Шарқшунослик, халқаро алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси маркази директори ва турколог Владимир Аватков, “ФЕТОчилар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди. Улар Россияда умуман ҳар қанақа ҳолатда ҳам фаолият кўрсата олишмаслиги керак”, - деди.  

“Маълумки Туркияда Гуленга алоқаси бўлганлар ФЕТО/ПДЙ (FETÖ/PDY) дея номланади. Россияда ҳам ФЕТОчилар бор. Вақти-вақти билан овозлари чиқиб туради. Улар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди ва мамлакатимизда умуман ҳар қанақа ҳолатда ҳам фаолият кўрсата олмасликлари керак. Хорижий диний ташкилот мамлакатимиз ички сиёсати ва муҳитига умуман аралаша олмайди. Россияни ФЕТОчилардан тозалаш керак”, - деди Спутникка берган интервьюсида Аватков.

Путин-Эрдўған учрашувида ФЕТО масаласи ҳам муҳокама қилинди

"Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида фикр билдирган Аватков, “Мазкур учрашувларда нафақат иқтисодий соҳаларда балки хавфсизликни таъминлаш борасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Музокараларда Сурия муаммоси ва баъзи ташкилотларни терористик ташкилот сифатида қабул қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Уйлайманки, мазкур учрашувда ФЕТО масаласи ҳам кўриб чиқилган", - деди Аватков.  

Россия ФЕТО хавфини 10 йил олдин сезган эди

“Россия Гуленга тегишли тузилмаларнинг қанчали хавфли эканлигини тахминан 10 йил аввал сезган ва дарров чора кўрган. Россия ушбу тузилмаларни салбий ва хавфли омил сифатида кўрмоқда. Уларнинг фаолиятлари натижасида Россия парчаланиши мумкин. Ушбу тузилмалар “халқлар дўстлиги” ва “толерантлик” каби масаллар билан қорнимизи тўйдиришлари мумкин. Лекин келажакда нималар бўлиши мумкинлигини идрок этишимиз керак. Туркиядаги мавжуд ҳолатни эътиборга олишимиз  лозим. ФЕТО Туркиянинг ички сиёсатига салбий таъсир кўрсатмоқда. АҚШ ҳам бу хавфни ҳали ҳам идрок эта олгани йўқ. АҚШ ФЕТОчилардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаман, деб ўйламоқда. Лекин аслида ФЕТОчилар ўз манфаатлари учун АҚШдан фойдаланиши мумкин”, – дея давом этди Аватков.

Россия ва Туркия ФЕТОга қарши ҳамкорликда курашиши мумкин

Россия ва Туркиянинг ФЕТОга қарши биргаликда курашиши зарурлигини таъкидлаган Аватков шундай деди: “Бу Россия билан Туркиянинг ички ва ташқи сиёсати нуқтаи назаридан жуда муҳим. Россия ўзининг ички ва ташқи сиёсати истиқболи юзасидан ФЕТОни терористик ташкилотлар руйхатига олиши мумкин. Бу ерда ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан кенг манёвр майдони вужудга келиш эҳтимоли бор. Россия ва Туркия бу ерда ўзаро келишувга эришадиган бўлса, илк қадамлар ҳам ташланади. ФЕТО масаласи борасида Россия билан Туркия ўртасида жиддий маънода ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин. Ушбу ҳамкорлик эса Россия-Туркия муносабатларига ижобий таъсир кўрасатади”.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар