Белград ҳатто Евроиттифоқ талаб қилган тақдирда ҳам аксилроссия санкцияси олиб бормайди. Бу ҳақда Сербия президенти Томислав Николич АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан учрашув чоғида айтиб ўтган.

«Биз Россияга қарши санкция кирита олмаймиз. Биз серб жамоатчилиги кўп истиқомат қилувчи Россия ва АҚШ билан боғланганмиз», — деди президент.

Николич, шунингдек, Сербия фуқаролари учун “Евроиттифоқ йўлидан бошқа имкон йўқ»лигини таъкидлаб ўтган. Президент халқаро аҳамиятга эга бўлган ўз-ўзини эълон қилган Косова Республикаси ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйишга тайёр эмаслигини маълум қилган.

Байден, ўз навбатида, «АҚШ Сербиядан уни ёки Россияни танлашни кутмаётганлигини” айтиб ўтган.