Афғонистон мустақиллиги муносабати билан мамлакат шарқида ўтказилган тантаналар фожиа билан якунланди. Толибон жангариларининг ўққа тутиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 40дан ортиқ одам тан жароҳати олган, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги маҳаллий ҳукуматга таянган ҳолда. 

Ҳодиса Кунар вилоятидаги Асадобод шаҳридаги анжуман вақтида юз берган. 

""Толибон" жангарилари байрам бўлаётган жойга учта ракета учирган, шундан сўнг 3 киши қурбон бўлган, 41 нафар одам жароҳатланган", — деган вилоят раҳбари Воҳидулла Калимзай.

Унинг қўшимча қилишича, яраланганлар орасида уч нафар полиция ходими, болалар ва қариялар ҳам бор. Улар, Афғонистоннинг Буюк Британиядан мустақиллигининг 97-йиллик тантаналарида иштирок этаётган бўлганлар.