Рио-2016, бокс. Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқди

Спорт 18 Август 2016 29747

Рио-2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Родригес Мисаэлга қарши рингга чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи 3 раундда (30:27, 29:28, 30:27) ҳам рақибидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда ўзбекистонлик боксчи кубалик Арлен Лопесга қарши рингга кўтарилади.

Бу жанг 20 август куни ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар