АҚШнинг Алабама штати, Мобил графлигидаги Ситронелл шаҳрида 5 киши ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий нашр Al.com маълум қилди.

Маҳаллий полиция бўлими вакилининг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор. Қотилликни амалга оширишда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Воқеа жойида полициячилар иш олиб бормоқда. Ҳозирча қотилликнинг сабаблари ҳам, у қандай амалга оширилгани ҳам номаълумлигича қолмоқда.