Хитойлик инвесторлар «Ливерпуль» акцияларининг бир қисмини сотиб олиши мумкин.

Sky нашри хабарига кўра, China Everbright конгломерати мерсисайдликлар клубининг 700 миллион фунт миқдоридаги акцияларига эга бўлиши мумкин.

«Ливерпуль» раҳбариятига бу борада биринчи таклиф берилгани айтилмоқда.

«Ливерпуль» хўжайинлари клубни сотмоқчи эмасликларини таъкидлашмоқда.

Маълумот учун, шу йил ёзида Англиядаги «Астон Вилла», «Вулверҳэмптон» ва «Вест Бромвич» клублари ҳам хитойликлар қўлига ўтганди.

Шунингдек, хитойлик инвесторлар «Ҳалл Сити» жамоасини қўлга киритишга ҳозирланишмоқда.

Манба: Tribuna.uz