Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари 18 августда Қозоғистон ҳудудида бир қатор терактларни амалга оширмоқчи бўлган радикал гуруҳ аъзоларини қўлга олди.  

"18 августда Олмаота вилоятида Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан Қозоғистон ҳудудида бир қатор  терактларни амалга оширмоқчи бўлган радикал гуруҳнинг 4 аъзосини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди", дейилмоқда хабарда. 

Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароси бўлган террорчилар яшайдиган жой ва махсус яширин жойлардан уларга тегишли қўлбола портловчи қурилмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ва диний-экстремистик материаллар мусодара қилинган.

Террорчилар Миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари, полиция, ҳарбий қисмлар ва  уларнинг ходимларига қарши қуролланган ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган. Шундан кейин улар одамлар гавжум бўладиган жойларда терактлар содир этиш ниятида бўлган. Маълум қилинишича, тезкор-қидирув ишлари давом этмоқда.