Қрим парламенти ўзининг навбатдан ташқари сессиясида Николай Янакини республика бош вазири ўринбосари лавозимидан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Депутатлар у эгаллаб турган лавозимга бундан аввал Первомайск тумани раҳбари бўлиб ишлаган Юрий Гоцанюк номзодини тасдиқлаган. 

Қайд этилишича, бош вазир ўринбосарини истеъфога чиқариш ва янгисини тайинлаш тўғрисидаги таклиф республика раҳбари Сергей Аксёнов томонидан билдирилган. 

Янаки «Қрим баҳори»нинг фаолларидан бири бўлган. У, 2014-йил мартидан бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб келган эди.