ОАВ: Британиялик амалдорлар офисларига бормай, Starbucks қаҳвахоналарида ишламоқда

Жаҳон 22 Август 2016 5651

Буюк Британияни Евроиттифоқ таркибидан чиқишини ташкиллаштирган британиялик амалдорлар ҳамон ўз офисларига боришмаяпти ва Starbucks қаҳвахоналарида мажлислар ўтказишмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Нашр маълумотига кўра, давлат хизматчилари билан учрашиш учун Виктория-стритдаги қаҳвахонага ташриф буюришга тўғри келади. 

Нашр Brexit’нинг илк натижаларини таҳлил қилади. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЕИдан чиқиш масаласини кўрувчи вазирлик ва халқаро савдо вазирлиги тузишга кўрсатма берган эди. Аммо ҳар икки ташкилот ҳам чекланган ваколатда ишлай бошлади.

The Guardian’нинг маълум қилишича, ЕИдан чиқиш яқин кунларда амалга ошмайди. Бунга маълум сабаблар бор. Айрим мулоҳазаларга кўра, «тўлиқ Brexit» 10 йиллаб вақт олиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар