Тезпишар угра АҚШ қамоқхоналарида асосий "пул бирлиги" сифатида тамаки ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Аризона университети социологи Майкл Гибсон-Лайтнинг номзодлик тадқиқотида айтилган.

Ўз тадқиқоти доирасида Гибсон-Лайт 60 нафарга яқин маҳбуслардан интерью олган.

Уграни турма пул бирлиги сифатида ишлатиш мавзу бўйича бошқа тадқиқотларда ҳам қайд этилган.

"Рамен (тезпишар лағмон) тезда етказиб берилади, у етарлича калорияга эга. [...] Маҳбуслар эса ўз кунини спорт машғулотлари ва жисмоний меҳнат билан шуғулланиб ўтказишади", дейди тадқиқотчи Guardian газетаси билан суҳбатда.

Тадқиқотда таъкидланишича, қамоқда уграни турли маҳсулот ва хизматларга алмаштириш мумкин. У узоқ вақтгача сақланиши туфайли энг яхши валюта ўрнини боса олади.

"Нима бўлганда ҳам қамоқда барча нарса пул эвазига қилинади. [...] Фақат унинг ўрнини шўрва босди. Бу қайғули,  бироқ ҳақиқат", дейди маҳбуслардан бири.

Гибсон-Лайтнинг айтишича, қамоқ пул бирлиги даражасига етган угра хусусий қамоқхоналар бошқарувига жорий этилувчи тежамкорлик чора-тадбирларига сабаб бўлди. Тадқиқот қаҳрамонлари қайд этишича, сўнгги йиллар ичида таомлар миқдори ва сифати кескин тушиб кетди.

Бироз олдинроқ АҚШ Адлия вазирлиги мамлакатдаги барча хусусий қамоқхоналарни ёпиш режаси мавжудлиги ҳақида маълум қилганди.

Текширувларда аниқланишича, хусусий қамоқхоналарда хавфсизлик даражаси давлат қамоқхоналаридаги каби эмас. Шунингдек, хусусий қамоқхоналарда зўравонлик даражаси юқори.

Таққослаш учун, Россиядаги қамоқхоналарда анъанавий "валюта" сигарет, чой ва шакар экани ҳақида айтилган.