Россия Ҳиндистонга Ил-114 самолётларини йиғишни таклиф қилди

Жаҳон 23 Август 2016 5814

Россия савдо ва саноат вазирлиги Ҳиндистон ҳукуматига Ил-114 самолётини йиғишни ташкиллаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўринбосари Александр Потапов маълум қилди. 

"Биз Ҳиндистоннинг давлат авиасозлик корпорацияси HAL’да Ил-114-300 самолётларини қўшма корхона кучлари билан ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш таклифини йўлладик", деб айтди Потапов.

Потаповнинг айтишича, самолётни йиғиш таклифи Ҳиндистон томонидан билдирилган.  Потапов томонлар шунингдек ҳинд авиакомпанияларига Россиянинг Sukhoi Superjet 100 самолётлари етказиб берилишини муҳокама қилаётганларини қўшимча қилди.  

Маълумотларга кўра, 2020 йилга келиб Ҳиндистон АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи йирик авиация бозорига айланади, 2030 га келиб эса улардан ўтиб кетади. Мутахассислар буни Ҳиндистон аҳолисининг янада кўпайиши, авиаташувларнинг оммалашиши ва ёқилғи нархларининг тушиши билан боғлашмоқда. 

Ил-114 турбовинтли самолёти 1980-йиллар охирида Ильюшин конструкторлик бюроси томонидан Собиқ иттифоқнинг минтақавий ҳаво линиялари учун яратилган. Самолёт Тошкентдаги Чкалов номидаги авиасозлик заводида йиғилган. Ҳаммаси бўлиб самолётдан 20 тага яқин ишлаб чиқарилган. Айни вақтда самолётни Россия авиация заводларида ишлаб чиқариш имконияти қаралмоқда. Россия савдо ва саноат вазирлиги самолётни такомиллаштириш ва оммалаштириш учун 50 млрд рубль ажратишга ваъда берган.

 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар