Engelberg компаниясининг сиёсатида истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилади. Мурод Назаровнинг “Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш” маҳорат дарсларига 25 та чиптанинг қўлга киритилиши юқорида айтилган сўзларни тасдиқлайди. Чипталар бизнес соҳасида янги амалий билимларга эга бўлишни истаган ёшларга, стартаперларга топширилади. Engelberg компанияси ўз фаолияти ва ёш авлодга инвестиция қилиш сиёсати ҳақида батафсил маълумот берди. 

- Engelberg компанияси ҳақида сўзлаб беринг, бугунги кунда сизнинг савдо белгингиз нималарга эга?

- Engelberg савдо белгиси – премиум таснифидаги дераза ойналари бозори етакчиси. Шунингдек бугунги кунда компания гуруҳига алюминий композит панеллар, радиаторлар ва МДФдан эшиклар ишлаб чиқарувчи заводлар киради. Дераза ойналарини ишлаб чиқаришда Швейцария технологияси йўлга қўйилган ва швейцариялик мутахассислар жалб қилинган, бу эса бизга ўз маҳсулотимиздан фахрланиш имконини беради. 

Engelberg маҳсулотлари бир қатор сифат сертификатларига эга, ISO 9001 ва экологик сертификатлар шулар жумласидандир. Шунингдек Engelberg савдо белгиси Imzo Premium гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. 

Engelberg — премиум тоифали маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўлиқ циклли корхона бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- Инновацион дераза ойналари тизимини ривожлантириш маркази;
- Пластик профиль ишлаб чиқарувчи  завод; 
- Алюминий профиль ишлаб чиқарувчи завод;
- Дераза ойналарини йиғувчи автоматлаштирилган фабрика;
- Алюминий композит панеллар ишлаб чиқарувчи завод;
- МДФ эшиклар ишлаб чиқарувчи завод;
- Етказиб бериш, ўрнатиш ва кафолатли хизмат кўрсатиш сектори;
- Аккредитациядан ўтган лабараториялар.

Engelberg компаниясининг фаолияти мижозларга юқори қулайлик яратиш ва уларнинг эҳтиёжини максимал даражада қондириш тамойилларига қаратилган. 

- Сизнинг профилларингиздан қандай маҳсулот тайёрланади?

- Дераза ойналари ва эшиклар.Бугунги кунга келиб,  Engelberg нафақат профилларни сотади, балки ойна блокларини автоматик тарзда йиғувчи кенг қамровли фабрикага эгалик ҳам қилади. Фабрикада ишлаб чиқарилувчи ойналарнинг асосий устунликлари – нуқсонларнинг йўқлиги ва юқори самарадорлик. 
Мижозларнинг қулайлиги учун компанияда кенг шоу-румлар бўлиб, бу ерда улар дераза ойналари ишлаб чиқарилишини ўз кўзлари билан кўриб, маҳсулотнинг рангини танлашлари ва нархини билиб олишлари мумкин бўлади.
 
- Engelberg профилларининг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятлари қандай?

- Engelberg профиллари ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, бу “А” тоифали профиль эканини айтиб ўтиш лозим. “А” тоифали профиллардан ишлаб чиқилган дераза ойналари эса бошқаларидан анча узоқ хизмат қилади. 

- Мамлакатимиз иқлимининг кескин-континенталлигини инобатга олган ҳолда, маҳсулотингизнинг эксплуатация муддати тўғрисида нима дея оласиз?

- Профилнинг таркиби швейцариялик мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган. Бунда энг аввало Марказий Осиё иқлими инобатга олинган. Engelberg профиллари юқори ва давомли иссиқ ҳароратга чидамли бўлиб, у ўзининг дастлабки шаклини йўқотмайди. 
Профиль эксплуатацияси муддати - 60 йилгача. Тўғри парваришлаш ва даврий хизмат кўрсатилганда ойналар сиз учун узоқ йиллар хизмат қилади. 

- Engelberg маҳсулотларини қандай қилиб тўғри  парваришлаш мумкин?

- Engelberg дераза ойналари махсус парваришни талаб қилади. Бошқа ойналар каби уларни парвариш қилишда ҳам бир неча қоидалар мавжуд:
Биринчи навбатда уларни монтаждан кейин тозалаб чиқиш керак.
Маҳсулотларнинг тўғри хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш учун йилда икки марта дераза ойналарига даврий хизмат кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Маҳсулотларга даврий хизмат кўрсатишга қуйидагилар киради:
- фурнитурани ҳаракатлантирувчи элементларини ёғлаш;
- дренаж дарчаларини тозалаш;
- резина муҳрларни тозалаш;
- маҳкамловчи элементларни кўриб чиқиш.

Фурнитура ёки ойна блокига зиён етказмаслик учун уларга нисбатан ҳаддан зиёд куч ишлатиш (масалан, ойна ушлагичларига оғир нарсаларни осиш ёки ойнани қўпол куч ишлатиб очиш) тақиқланади.

Профиль сиртидан ҳимоя тасмаси монтаж тугагандан кейин икки ҳафта ичида олиб ташлаш керак. Ушбу қоидаларга риоя қилсангиз, ойналарнинг эксплуатация муддати янада узаяди. 

- Engelberg профилларидан тайёрланган маҳсулот кўпинча турар жойларда қўлланади. Сизнинг профилларингиз қандай материалдан ишланган? Уларнинг инсон соғлиғи учун зарари йўқми?

- Фикримизча, экология ҳақида қайғуриш инсонга ғамхўрлик қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Экологик ва энергетик муаммоларни ҳал қилишда Engelberg барча инсонлар олдидаги ижтимоий ва иқтисодий мажбуриятларини бажармоқда. 
Энергия тежовчи ойналарни ишлаб чиқариш кўп уйларда иссиқлик энергиясига кетадиган харажатларни камайтириш имконини берди. Бу демак, биз нефть, газ, кўмир ва шу каби озон қатламига зиён етказувчи ёқилғи маҳсулотларидан камроқ фойдаланяпмиз.
Lead freе технологияси истеъмолчилар соғлиғи ва атроф-муҳит ҳақида қайғуришга имкон беради. Шу боис Engelberg профиллари инсон учун мутлақо безарар!

- Компаниянгиз Мурод Назаровнинг “Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш” маҳорат дарсига 25 та чиптани қўлга киритди. Бунда сизга нима туртки бўлди? 

- Ўз ишимизни бажарар эканмиз, унинг нафақат бизга, балки Республикамиз аҳолисига ҳам фойда келтиришини чин дилдан истаймиз. Компания сиёсати янгиликларга чанқоқ қизиқувчан ва мақсадли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ишонамизки, бу инсонлар ҳам келажакда муваффақиятга эришиб, худди шундай ёш авлодни қўллаб-қувватлашади. 

- Чипталар муваффақиятли талабалар ва ёш стартаперларга тақдим қилинади, Мурод Назаровнинг маҳорат дарсига чипталарига эга бўлиш учун қандай шартларни бажариш керак?

- Engelberg’дан чипта олиш учун ҳеч қандай шартларни бажаришнинг ҳожати йўқ. Бу компания сиёсатининг бир қисми. Чипталар фойдали ғоялар берувчи умидли талабалар ва стартаперларга тақдим қилинади. 

- Компаниянинг келажакдаги режалари билан ўртоқлашсангиз?

Engelberg компанияси келажакка очиқ юз билан қарайди -  компания шаффоф тузилмаларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва мавжуд ассортиментни мукаммаллаштиришни режалаштирмоқда.