АҚШ президентлиги учун республикачи номзод Дональд Трамп, давлат раҳбари лавозимига сайлангудек бўлса, ноқонуний муҳожирларга нисбатан қонунларни бирмунча юмшатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди. 

«Юмшатиш, албатта, бўлиши мумкин. Чунки, биз одамларга зарар келтиришни истамаймиз. Улар бизга керак, бизнинг мамлакатимизда ажойиб инсонлар истиқомат қилади», – деган миллиардер Fox News телеканали эфирида. 

Трамп, бошловчининг қонунга риоя қилувчи ва узоқ вақтдан бери мамлакатда ноқонуний истиқомат қилиб, фарзанд тарбия қилаётганлар учун қонунчиликни ўзгартириш мумкинми?, деган саволига шундай жавоб берган. 

Республикачи номзоднинг баёноти унинг муҳожирларга нисбатан тутган кескин қарашидаги ижобий ўзгаришни англатади.