Россия ўз мақсадларида Туркия жанубида жойлашган Инжирлиқдаги авиабазадан фойдалана олмайди, чунки у НАТО ихтиёрида, деб маълум қилди Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш.

"Инжирлиқ – НАТО базаси. Россия НАТО аъзоси ҳисобланмайди, шунинг учун Россиянинг бу базадан фойдаланишининг имкони йўқ", деб айтди Куртулмуш.

Аввалроқ Туркия бош вазири Россия авиабазадан фойдаланиши мумкинлигини айтгани маълум қилинганди.