Охирги маълумотларга кўра, Кобулдаги Америка университетига ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишини, жароҳатланганлар сони 44 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили Фаридун Ободийнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида 7 талаба, 3 полициячи ва 2 қўриқчи бор. Жароҳатланганларнинг аксарияти, яъни 35 нафари талабаларни ташкил қилмоқда.   

Аввалроқ ҳужум оқибатида бир талаба ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Кейинроқ маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари босқинчларни йўқ қилган.