АҚШ президенти Барак Обама террорчиликда гумон қилинганлар сақланувчи Кубадаги Гуантанамо ҳарбий турмасини ўз президентлик муддати тугагунча ёпмоқчи.

Бу ҳақда матбуот-анжуманида Обама маъмурияти расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди. Унинг айтишича, Оқ уй қўйилган вазифани бажариш ниятида.

"Биз турмани ёпиш учун барча ишни амалга оширамиз", деб айтди Эрнест.

Обама ўз лавозимини 2017 йил январда тарк этади.