Наманганда 200 дан ортиқ бемор юрак жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди

Жамият 26 Август 2016 3697

Наманган вилояти кардиология марказида юрак-қон томир касалликларини аниқлаш ва даволаш самарали йўлга қўйилган. 5 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган марказнинг уч қаватли янги биноси 1 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида бажариш имконини бермоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўтган йили марказда 842 беморда коронарография, 380 нафарида коронар артерияларини стентлаш муолажалари бажарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 200 дан зиёд юртдошимизда бундай жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

Марказнинг поликлиника ва функционал диагностика, қабулхона, клиник-диагностик лаборатория, 20 ўринли кардиожарроҳлик, 10 ўринли рентген эндоваскуляр жарроҳлиги, 50 беморга мўлжалланган  кардиоцеребрал паталогия ва реабилитация, 16 ўринли кардиореанимация, анестезиология, ҳар бири 30 ўринга мўлжалланган юрак аритмияси, артериал гипертония, юрак ишемик касалликлари, учта залга эга жарроҳлик бўлимлари, сунъий қон айланиш лабораторияси, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар