“Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги” китоб-альбоми нашрдан чиқди

Ўзбекистон 26 Август 2016 5389

Яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги” номли янги китоб-альбом нашрдан чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида босиб ўтган мураккаб ва айни вақтда шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу альбомдан ўрин олган таҳлилий мақола ва фотосуратлар мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган, кўлами ва миқёсига кўра бениҳоя улкан ишлар, халқимизнинг тарихан қисқа бир муддатда оғир синов ва қийинчиликларни мардона енгиб, янги ҳаёт, янги жамият бунёд этишда қўлга киритаётган юксак ютуқ ва марраларини ёрқин ифода этиши билан айниқса эътиборлидир. 

Альбом Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мухтасар сўзбошиси билан очилади. Мазкур сўзбошида, жумладан, шундай фикрлар билдирилади:

“Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, Ватанимизни, халқимизни эски мустабид тизим кишанларидан озод қилгани, миллий демократик давлат қуриш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадрли ва мўътабардир.

  Айнан мустақиллик топталган қадриятларимизни, дину диёнатимизни, ору номусимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, халқимизнинг орзу-интилишларига, миллий манфаатларига жавоб берадиган келажагимизни қуриш йўлини очиб бергани билан тарихимизда абадий сақланиб қолажак”.

Китоб-альбом “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”, “Келажакка интилган мамлакат”, “Даврни белгилаб берган инсон”, “Суратларда акс этган юрт ҳаёти” сингари бўлимлардан иборат. Матнлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилган.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар