Янги япон лайнерининг носозлик туфайли яна парвози қолдирилди

Жаҳон 28 Август 2016 3400

Янги япон реактив йўловчи лайнери Mitsubishi Regional Jet (MRJ) иккинчи маротаба АҚШга синовдан ўтиш учун учиб кета олмади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, самолёт кондиционерлаш тизимида бузилиш аниқланиши сабабли учган аэропортига 2 соатдан кейин қўнишга мажбур бўлган. 27 августда ҳам MRJ Нагояга худди шу сабаб ҳавога кўтарилгандан бир соатдан кейин қайтганди. Кўринишича, муаммо охиригача ҳал қилинмаган. 

Лайнер хавфсизлик ҳақида гувоҳнома олиш учун 2,5 минг соат учиши керак, синовнинг катта қисмини АҚШда бажариш режалаштирилган. Дастлаб самолёт 29 августда Вашингтон штатига етиб келиши кутилганди.  

Самолёт парвози давомида ёнилғи қуйиш учун бир нечта қўнишни амалга оширади.

MRJ Японияда 50 йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи тижорий самолёт яратишга уриниш бўлди. Унинг яратилиши учун 7 йил кетган. Лайнер биринчи синов парвозини 2015 йил ноябрда амалга оширганди.

Самолётнинг учиш узоқлиги 1,8 минг км дан 3,7 минг км гачани ташкил қилади. Самолётнинг 76 ва 88 кишига мўлжалланган модификациялари мавжуд.  

 

Кўпроқ янгиликлар