Ўзбекистон ҳукумати шу йилнинг 1-сентябридан бошлаб, Тожикистон ҳудудидан автотранспорт воситаларининг кириши ва транзити учун йиғимлар миқдорини оширди. Республика Вазирлар Маҳкамаси 19-август куни «Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 17-декабридаги 274-сонли «Хорижий автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзитини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2016-йил 1-сентябридан Ўзбекистон давлат чегерасини ўз томонидан кесиб ўтувчи Тожикистон юк автомашиналари ва автобуслари 180 доллар миқдорида қўшимча тўловни амалга оширади. Қайд этилишича, бунгача бу тўлов миқдори 118 долларни ташкил этган.