БААнинг пойтахти Абу-Дабида Захия туманида қурилаётган бинолар мажмуасидаги ёнғин вақтида 13 киши, жумладан 10 ўт ўчирувчи ис газидан енгил заҳарланди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар бермоқда.

30 августда эрталаб бошланган ёнғин ўчирилди. Қурилишдаги барча қурилувчилар эвакуация қилинган, улардан баъзилари бинодан кучли ёнғин туфайли мустақил чиқа олмаганлар.

Ён-атрофдаги турар жой бинолари аҳолиси ҳам эвакуация қилинди. Маълумотларга кўра, ўт ўчиришда камида 10 та ёнғин бригадаси иштирок этган. Ёнғинни ўчириш кучли шамол сабабли қийинлашган.

Қурилаётган мажмуадаги 28 қаватли иккита бино турар жой ва меҳмонхоналар учун мўлжалланган.