Америка сенатининг демократлар фракцияси етакчиси Гэри Риднинг баёнот беришича, Россия ҳукумати АҚШ президентлиги учун бўлажак сайлов натижаларини сохталаштиришни режалаштирмоқда. Унинг ФҚБ директори Жеймс Комига йўллаган  ва шу каби қарашлари битилган мактуби билан The New York Times нашри танишиб чиққан.

Риднинг фикрича, Россиянинг АҚШ сайловолди кампаниясига аралашуви кўлами «бошқалар ўйлаганидан кенгроқ бўлиб, расмий натижаларни қалбакилаштириш режасини ҳам ўзида мужассам этиши мумкин». Бироқ, сенатор сайлов натижалари қайси усулда сохталаштирилиши мумкинлиги борасида фикр билдирмаган. 

Риднинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти ва махсус хизматлар хакерларнинг Демократик партияга ҳужум уюштираётганидан хабардор бўлса-да, қасддан бу ҳолатни фош этишмаяпти. 

«Обаманинг кучи ҳам мана шунда. У кўпроқ маълумотлар йиғилишини кутмоқда. Президент вақти келганида бу масалани қандай ҳал этишни жуда яхши билади», — деган демократ.