Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг 25 йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман.

Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди. Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бениҳоя юқоридир.

Дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг эзгу анъаналарига таянувчи давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, биз ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам барча йўналишларда мустаҳкамлаб, долзарб халқаро масалаларни ечишда саъй-ҳаракатларимизни самарали равишда мувофиқлаштириб бораверамиз. Бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва равнақ тилайман.

Эҳтиром ила,

Владимир Путин,
Россия Федерацияси Президенти

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллашган:

Буюк Британия Қироличаси – Елизавета II
Япония Императори –  Акихито 
Бельгияликлар Қироли – Филипп
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича  вице-президенти – Сирил Мюллер
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА) президенти – Ким Ин Сук
Корея Экспорт-импорт банки раиси ва президенти – Ли Дук Хун
“Самсунг Инжиниринг” президенти ва бош ижрочи директори – Пак Чунг Хим
“ЛУКОЙЛ” компанияси президенти – Вагит Алекперов
Хитой миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгашининг раиси – Ван Илинь
“Поли Текноложиз” компанияси президенти – Ван Линь
“ZTE” корпорацияси президенти – Чжао Сяньмин
“Сумитомо Корпорейшн” Бошқаруви раиси – Казуо Омори
“Марубени Корпорейшн” Бошқаруви раиси – Теруо Асада
“Мицубиси Хитачи Пауэр Системс” Бошқаруви раиси – Кожи Танака
“Мицубиси Хэви Индастриз Лтд.” президенти ва катта ижрочи директори – Шунъичи Миянага
“Фужицу Лимитед” президенти – Тацуя Танака
“Исузу Моторс Лимитед” Бошқаруви раиси ва ваколатли директори – Сусуми Хосои
“ИТОЧУ Корпорейшн” президенти – Масахиро Окафудзи
Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директори – Абдулваҳоб ал-Бадир
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили – Петер Буриан
Европа Парламенти депутати, Европа Парламентининг Марказий
Осиё бўйича делегацияси раиси – Ивета Григуле
Инҳа университети президенти – доктор Чой Сунжа
Нагоя университети президенти – Сеичи Мацуо
Европа менежмент ва технологиялар мактаби президенти – Йорг Рохолл
Москва ва Бутун Россия Патриархи – Кирилл
Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё Митрополия округи раҳбари – Викентий

Қутловлар келиши давом этмоқда.