АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мексика президенти Энрике Пеньянинг таклифини қабул қилди ва бугун улар Мексикада учрашишади. Бу ҳақида Трамп ва Пенья ўзларининг твиттерларида маълум қилишди. 

“Мен Мексика президенти Энрике Пеньянинг таклифини қабул қилдим ва бу учрашувни интизорлик билан кутиб қоламан”, - деб ёзди миллиардер. 

“АҚШ билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун мамлакат президентлигига номзодларни Мексикага таклиф қилдим. Эртага Дональд Трамп билан учрашаман”, - дея хабар қилди Пенья. 

Трамп аввалроқ ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун Мексика билан чегарада девор қуриш зарурати ҳақида бир неча марта таъкидлаганди.