Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала истеъфога кетди. Унинг ўрнини меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Сулейман Сойлу эгаллади. Ҳукуматдаги ўзгартиришлар ҳақида Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгандан кейин маълум қилди.

Сойлунинг ўрнига эса Бурса вилоятидан депутат Мехмет Муяззинўғлу тайинланган. Ўзгартиришлар сабаби маълум қилинмаган. 

Муяззинўғлу 2013 йил январидан 2016 йил майигача Туркия миллий соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқарган.