ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Сурия учрашувига превью

Спорт 31 Август 2016 7526

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

«Бунёдкор» стадионида маҳаллий вақт билан 20:00 да старт оладиган Ўзбекистон – Сурия учрашуви олдидан жамоалар ўртасида ўтказилган ўзаро ўйинлар, уларнинг сўнгги баҳсларда қайд этган натижалари ҳамда ўйин расмийлари каби маълумотлар тақдим этилади.

Иккинчи саралаш босқичидаги натижаси

ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг иккинчи босқичи H гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси 8 учрашувдан атиги 1 тасида имкониятни бой бериб, гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Сурия терма жамоаси Е гуруҳида Япониядан кейин 2-ўрин билан ўз тарихида биринчи бор саралаш босқичининг финал йўлланмасига эга бўлди.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан атиги бир марта – 1996 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида учрашган. Ўшанда сурияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида 55-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея ва Япониядан кейин тўртинчи ўринда жойлашган.

Сурия терма жамоаси ФИФА рейтингида 105-ўриндан жой олган. Осиё мамлакатлари орасида Сурия Қирғизистон, Ироқ, Уммон, Тожикистон, Баҳрайн каби мамлакатларни ортда қолдирган.

Сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги уч ўртоқлик ўйинида 2 та ғалабага эришиб, 1 та мағлубият қабул қилиб олди.

Канада – Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон – Ироқ 2:1
Ўзбекистон – Буркина Фасо 1:0

Сурия терма жамоаси сўнгги учта ўртоқлик ўйинида иккита дуранг қайд этиб, битта ғалабага эришган.

Таиланд – Сурия 2:2 (7:6 – пенальтилар серияси)
БАА – Сурия 0:1
Тожикистон – Сурия 0:0

Учрашув расмийлари

Ўзбекистон – Сурия ўйинига бош ҳакам сифатида ФИФА рефериси Сато Рюжи тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Хироюки Кимурага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси этиб бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар тайинланган бўлса, комиссар сифатида малайзиялик Ни Сен Тоҳ ишлайди.

ЖЧ–2018. Учинчи саралаш босқичи, 1-тур

Ўзбекистон – Сурия 
1 сентябрь, пайшанба
Бош ҳакам – Сато Рюжи (Япония);
Қанот ҳаками-1 – Тору Сагара (Япония);
Қанот ҳаками-2 – Хироши Ямаучи (Япония);
Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура (Япония);
Ҳакамлар назоратчиси –Абдулраҳмон Алделавар (Баҳрайн);
Комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар