iOS учун Instagram дастури томоша вақтида суратлар ва видеоларни катталаштиришга имкон берувчи функцияга эга бўлди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блоги хабар қилмоқда.

iOS учун стандарт фотодастурларда суратларни томоша қилаётганда ҳам катталаштириш мумкин: бунинг учун фойдаланувчилар икки бармоғини дисплейга қўйиши ва уларни қарама-қарши томонларга қимирлатиши етарли бўлади.

Компания янги функция тез кунда Android қурилмаларида ҳам бўлишига ваъда бермоқда.