Афғонистонда автобус ва юк машинасининг тўқнашиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга етди. Бу ҳақида Tolonews хабар берди.

Бундан аввал Афғонистондаги йирик ЙТҲ натижасида камида 36 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари 28 кишининг турли даражадаги жароҳат олгани таъкидланган. Бахтсиз ҳодиса Қобул- Қандаҳор трассасида содир бўлган.