Буюк Британия ҳукумати Эронга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, муқаддам Қатар ва Яманда ишлаган дипломат Николас Ҳоптон эндиликда Буюк Британиянинг Эрондаги элчиси ҳисобланади.

2015 йилнинг августида Эрон Лондондаги элчихонасини қайтадан очганди. Кўп ўтмай Буюк Британия ҳам Теҳрон билан дипломатик алоқаларни тиклади.

2011 йили намойишчилар Теҳронда Ғарб санкцияларига муносабат сифатида Буюк Британия элчихонасига ҳужум қилишганди. Натижада Буюк Британиянинг Теҳрондаги, Эроннинг Лондондаги элчихонаси ёпилганди.