Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган навбатдаги терактлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Reuters хабарига кўра, 90дан ортиқ киши жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, Мудофаа вазирлиги биноси олдида портлашлар содир этилган.

Гувоҳларнинг айтишича, аввалига кучсиз портлаш юз берган, бундан мақсад одамларни кўпроқ жалб этиш бўлган. Ҳодиса жойига жабрланувчиларга ёрдам бериш учун одам йиғилганида иккинчи, кучли портлаш рўй берган.

Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот бу портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олмади.