АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг баёнот беришича, АҚШ Федерал захира тизими қайта молиялаш ставкасини иқтисодий пасайишнинг олдини олиш мақсадида қасддан паст даражада сақлаб турибди. Бироқ, «қачондир» буни ўзгартиришга тўғри келади, деб хабар қилмоқда Reuters. 

«Улар (ФЗТ) қолган барчаси вайрон бўлмаслиги учун ставкани паст ушлаб туришибди. Бизда (АҚШ) жуда ҳам нотўғри иқтисодиёт шаклланган», — деган Трамп қайта молиялаш ставкасининг оширилиши борасида берилган саволга жавоб берар экан. 

«Қачондир ставкани ўзгартиришга тўғри келади. АҚШ иқтисодиётининг ягона кучли томони сунъий фонд бозори бўлиб қолмоқда», — дея қайд этган миллиардер.