Тошкент шаҳридан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қатновчи тезюрар поезд рейслари чипталари нархи 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати хабар берган.

«Сотув куни 2016 йил 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 2016 йил 20 сентябрдан №760/759 Тошкент — Қарши — Тошкент ва №762/761 Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15 фоизгага оширилади», — дейилган компания ахборотида.