7 сентябрь куни Сан-Францискодаги Bill Graham Civic Auditorium аренасида Apple компаниясининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Унда компания ўзининг навбатдаги смартфони – iPhone 7’ни тақдим этди. 

Янги iPhone тўрт хил рангда бўлади: тилларанг, пушти тилларанг, кумуш ва қора. Шунингдек, Apple Home тугмасини ҳам ишлаб чиққан. 

Янги iPhone 7’нинг асосий хусусиятлари: 5,5 дюймли Retina HD дисплейи, 12 Мп асосий камера ва 7 Мп олд камера, сув ва чангддан ҳимоя, «Home» тугмасининг янгиланиши, стереодинамикалар, симсиз қулоқчинлар, 3,5 мм тешик йўқлиги, узоқ муддатга етувчи заряд ва iOS 10.

Шунингдек, унинг иккита камерага эга бўлиши — айни ҳақиқат! Қурилма дизайни янада ихчамлашган.