2016 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоззини қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Италиялик дипломат Ўзбекистон ҳукумати ва халқига Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўз мамлакати раҳбариятининг ҳамдардлик ва далда сўзларини етказар экан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришда Ислом Каримов муҳим рол ўйнаганини таъкидлади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда унинг кун тартибини кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.