Француз актёри Жан-Поль Бельмондо Венеция кинофестивалининг фахрли мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақида EFE хабар беради. Тақдирлаш маросимида актриса Софи Марсо иштирок этди.

«Мен ҳеч қачон ўтган ишлар ҳақида ўйламайман. Фақат олға, олға, олға», – дейди 83 ёшли Бельмондо.

Илк бор актёр Венеция фестивалида 1965 йил Жан-Люк Годарнинг  «Телба Пьеро» фильми билан иштирок этган. Фильмни ёмон қарши олишган, бироқ оқибатда у классик дурдонага айланганди. Бельмондонинг бошқа машҳур суратлари қаторида «Катта хавф» (1960), «Менга ёқувчи эркак» (1969), «Борсалино» (1970), «Шаҳар узра қўрқув» (1975), «Бойваччанинг тақдири» (1988) фильмлари бор.