АҚШнинг истеъмол товарлари хавфсизлиги бўйича комиссиясининг 9 сентябрда эълон қилган баёнотида, истеъмолчиларга Samsung Galaxy Note 7 смартфонидан фойдаланмай туриш хусусида тавсия берган.

Унга кўра, мазкур телефон эгалари қурилмалардан фойдаланишни тўхтатиб, батареяси ёниши эҳтимоли сабабли, уни ўчириб қўйиши мақсадга мувофиқ. Ҳозирда, маъмурият Samsung компанияси билан биргаликда моделни қайтариб олиш шартлари устида бош қотирмоқда. Хусусан, Samsung таклиф қилаётган смартфонлар нуқсонли телефонни алмаштиришга мос келадими-йўқми?, каби масалаларга ойдинлик киритиш керак. 

Аввалроқ, Америка фуқаро авиацияси бошқармаси (FAA) йўловчиларга ушбу телефонларни самолёт бортида ишга туширмасликни тавсия қилган эди. Канада транспорт вазирлиги ва Австралиянинг қатор авиакомпаниялари бундан ўрнак олганди.