БМТ дунёнинг энг хавфли ҳайвонлари рўйхатини тақдим этди. Уларнинг аксарияти инсонга ҳалокатли касалликларни юқтириши мумкинлиги билан хавфлидир. 

БМТ рўйхатига кўра, биринчи ўринни чивинлар эгаллади. Уларнинг дастидан бир йилда 750 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмади. Чивинлар шуниси билан хавфлики, улар одамга бедаво касалликларни юқтиради. 

Иккинчи ўринда инсон қайд этилган. Бир йилда 437 000 киши одамзотнинг айби билан ҳалок бўлади. 

Инсон ҳаётига таҳдид солувчи ҳайвонлар рўйхатида учинчи ўрин илонларга берилди. Бир йилда 100 000 киши илон ҳамласи туфайли жон беради. 

Итлар тўртинчи ўринга лойиқ кўрилди. Уларнинг дастидан ҳар йили 35 000 киши ҳалок бўлади. 

Шуниси диққатга сазоворки, энг хавфли жониворлар рўйхатининг бешинчи ўрнида кутилмаганда чучук сув чиғаноғи (шиллиқурти) номи қайд этилди. Унинг айби билан ҳар йили 20 000 киши ҳаёт билан видолашади.  Бу мавжудот шистосомоз касаллигини юқтиради ва бу ўлимга олиб келади. 

Улардан кейинги ўринда триатом клоплари (Шагас касаллиги қўзғатувчиси) ва цеце пашшалари (летаргик энцефалитни қўзғатади) номлари келади. Клоплардан йилига 12 000 киши вафот этади, цеце пашшалардан эса - 10 000. Аскаридлар бир йилда 4 500 кишининг ҳаётига зомин бўлади, тимсоҳлар - 1 000, тасмасимон чувалчанглар эса - 700. 

Дунёнинг энг хавфли ҳайвонлари рўйхатидан, шунингдек суягирли филлар, шерлар, бўрилар ва акулалар ўрин олган.