Россия терговчилари, мамлакат ИИВ "Т" бошқармаси раҳбари ўринбосари Дмитрий Захарченконинг уйида тинтув ўтказишганда, унинг уйидан 8 млрд рублга тенг хорижий валюта мусодара қилинган, деб хабар қилмоқда РИА Новости ҳуқуқ идораларидаги манбасига таянган ҳолда. 

"Полковник Захарченконинг уйидаги тинтув ҳозиргина якунланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ундан йирик миқдорда долларлар олинган. Хорижий валюта қиймати 8 миллиард рублга яқин", — деган манба агентлик билан суҳбатда. 

"Маблағнинг якуний миқдори маълум эмас. Ҳозирча фақат уйдаги нақд пул мусодара қилинди. Бу йўналишда иш олиб борилаяпти", — деб қайд этган манба. 

Россия ИИВ коррупцияга қарши кураш раҳбари ўринбосари Захарченко йирик миқдорда пора олаётган вақтда қўлга олинган эди.