Суданда йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 27 киши ҳалок бўлди ва 40 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Аs-Sayha нашри хабар бермоқда.  

Иккита шаҳарлараро автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси мамлакат пойтахти – Хартум ва Ал-Фашер шаҳарлари ўртасидаги йўлда юз берди. Мавжуд маълумотларга кўра, автобуслардан бирининг ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва катта тезликда рўпарадан келаётган атобус билан тўқнашган. 

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, улардан кўпининг аҳволи оғир дея баҳоланган. Шифокорлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтишмоқда.