Бугун Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Айни вақтга келиб, сайловчиларнинг 50 фоизидан ортиқ қисми сайлов участкаларига келиб, ўз овозларини беришган. Бу ҳақда Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълум қилган

«Соат 14:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг 52,49 фоизи сайловда иштирок этди», — дейилган хабарда.

Сайловчилар Фуқаролар Вакиллик палатаси (Беларусь парламенти қуйи палатаси) депутатларига овоз беришди.

Сайлов участкалари 11 сентябрь 20:00га қадар очиқ бўлади. Овоз бериш жараёнида Беларуснинг 6,9 миллиондан ортиқ фуқароси иштирок этиши мумккин.

Парламентнинг қуйи палатасига сайловлар мажоритар тизим бўйича бўлиб ўтади. Бунда сайловчилар 110та округда 110 нафар депутатни сайлаши лозим.