Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидаги самолётлар Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётлар давомида ИШИДнинг яна 20 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби маълум қилган.

"Фрот қалқони" амалиёти давомида 10 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Туркия самолётлари Суриянинг Ат-Телл шаҳрида амалиёт ўтказди. ИШИДга тегишли 3та бино, 1та мотоцикль ва 1та автомобиль ҳамда 20 нафар жангари йўқ қилинди", дея Туркия томони хабарини келтирган РИА Новости.

24 август куни Туркия ҳукумати Сурия шимолида ИШИД жангариларига қарши "Фрот қалқони" номли кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади. Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаб Сурияга кирган Туркия ҳарбийлари илк ҳужумлардан кейиноқ Жараблус шаҳрини жангарилардан озод қилди. Кейинроқ Туркия бу ҳарбий амалиётларни ҳудуддаги курдларга қарши ҳам ўтказаётгани маълум бўлди.