Ўтган дам олиш кунлари Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Ўрта ер денгизида деярли 3,5 минг ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

10 сентябрда Италия томон сузиб кетаётган 18 кемадаги 2,3 минг одам қутқариб қолинганди.

11 сентябрда эса Ливиядан ҳаддан ташқари юкланган қайиқларда Италияга етиб олмоқчи бўлган 1,1 минг муҳожирни қутқаришга муваффақ бўлинганди. 

Августда Ливия қирғоқлари яқинида 120 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетганди.