Жанубий Кореянинг Samsung гиганти бозор капиталлашуви икки савдо кунида 11 фоизга пасайди ёки рақамларда 22 млрд доллар маблағни йўқотди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Компания сармоясининг охирги саккиз йил мобайнида илк марта бу қадар рекорд даражада пасайишига Galaxy Note 7 смартфонлари аккумуляторларининг талабга жавоб бермагани сабаб бўлди. 

10 сентябрь куни АҚШ ҳукуматининг истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги комиссияси бехосдан ёниб кетиш хавфи бўлгани сабабли, Samsung Galaxy Note 7 телефонларидан фойдаланмасликни тавсия қилган эди. 

Келаси куни, яъни 11 сентябрда Samsung компанияси барча мижозларига мурожаат қилиб Galaxy Note 7 смартфонларини зудлик билан топширишни илтимос қилди.