АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер Дональд Трамп Демократик партия вакили ҳисобланган рақиби Ҳиллари Клинтоннинг бу сиёсий мавсумдаги энг катта хатони амалга оширганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Клинтон хоним миллиардернинг тарафдорлари ксенофоб қарашларга эга эканлигини айтиб, уларни «аянчли тўда» дея аташ орқали жиддий хатога йўл қўйган.

«У кўп йиллик фаолияти давомида биринчи марта ўзининг ҳақиқий ҳиссиётларини очиб, миллионлаб америкларга нисбатан тоқатсизлигини ва нафратини кўрсатиб берди. Бундай такаббурлиги билан у қандай қилиб АҚШ президенти бўлиши мумкин?», - деб таъкидлаган Трамп.

9 сентябрь куни Нью-Йоркда ўтказилган сайловолди кампаниясига маблағ йиғиш учун ўтказилган тадбирда Клинтон хони Трампнинг тарафдорларини «ачинарли инсонлар гуруҳи» деб эълон қилганди.

«Булар расистлар, гомофоблар, ксенофоблар ва исламофоблар деб аниқлаштирди демократлар вакили Клинтон.

Кейинроқ у мазкур сўзлари учун узр сўради.