Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн Венгрияни ЕИ таркибидан чиқаришни талаб қилди, деб ёзмоқда Die Welt нашри.

«Биз Европанинг фундаментал қадриятлари оммавий бузилишини қабул қила олмаймиз. Ҳарбий қочқинларга қарши девор барпо этаётган, сўз эркинлиги ва суд ҳокимияти мустақиллигини чеклаётган Венгрия ЕИдан вақтинча ёки тўлиқ чиқарилиши керак», — деб баёнот берган Ассельборн.

Унинг фикрича, Венгрия чегарани бузиб ўтаётган қочқинларни ўққа тутишга яқин турибди. Люксембург ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг қўшимча қилишича, аслида Венгриянинг ЕИга аъзо бўлиш имконияти бўлмаган.